ОЛИС ҚИШЛОҚДА САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2021-09-18 13:47:55    420

PDF yuklash
Chop etish


Давлат хизматлари ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Мисол учун, ҳар куни фуқаролар боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, уни болалар боғчасига, кейинчалик эса кейин мактабга жойлаштириш, турли хил маълумотлар, бизнес очиш ва уни ривожлантириш учун турли лицензиялар олиш заруриятига дуч келмоқдалар.

Бугунги кунда ушбу жараёнларни битта жойда — Давлат хизматлари марказида амалга ошириш мумкин.

Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2017 йил 12 декабрда давлат хизматлари миллий тизимини ислоҳ қилиш бўйича туб қадам ташланган пайтдан бошланди. Шу заҳотиёқ янги давлат тузилмаси яратилиб, унга бюрократияни олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат органларига ишончи ва умидини оқлашдек юксак вазифалар юклатилди.

3 йилдан ортиқ вақтдан буён Давлат хизматлари марказлари халқимиз тезкорлик, қулайлик ва сифат тамойилларига асосланган энг зарур давлат хизматларини олиши мумкин бўлган ягона жойга айланиб улгурди.

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир туман ёки шаҳарида биттадан жами 205 та Давлат хизматлари марказлари фаолият юритмоқда. Аҳоли фикрини ўрганиш амалиёти доимий равишда йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг истакларига кўра кўрсатилаётган хизматлар сони ортиб бормоқда.

Риштон тумани давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам фуқаролар учун юқори даражада хизмат  кўрсатиб келишмоқда.

Бугун ушбу марказ ходимлари томонидан туман марказидан 45 км олисда жойлашган Янгийўл МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда дастлаб, бугунги кунда давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматлари олишда қимматли вақтини тежаш учун яратилаётган қулайликлар хусусида сўз юритилди. Шу билан бирга, тадбир давомида фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab