Ўқув-семинар бўлиб ўтди
2021-09-16 06:15:02 492
Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.Ушбу ўқув-семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бўлим бошлиғи Р. Исомиддинов, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакили О. Раҳмонов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, туман ҳокими ўринбосари – З. Умаров ва 71 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этишди. Семинар давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига аҳолининг сайловларда иштироки, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнлари, маҳалла ходимларининг участка сайлов комиссиялари фаолиятидаги иштироки ва улар билан ҳамкорлиги, маҳалла ходимларининг кузатувчилар, шу жумладан халқаро кузатувчилар билан ўзаро муносабатлари, сайловни ўтказишда аҳолини карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлашда маҳалла ходимларининг ўрни ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Р. Исомиддинов томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан сайлов қонунчилигига оид кўплаб саволлар берилди ва уларга сайлов қонунчилигидан келиб чиқиб, жавоблар берилди.
Риштон тумани хокимлиги
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi