МДҲ ўйинлари: Риштонлик полвонлар 2 та медални қўлга киритишди

×

 2021-09-08 09:27:52    444

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Қайд этилишича, «кичик олимпиада» дея аталаётган мазкур мусобақаларда МДҲнинг 9 та давлатидан 1500 нафарга яқин спортчилари 182 та медаллар жамланмаси учун баҳслашишмоқда. Шунингдек мусобақаларда 400 нафарга яқин ҳакам ва 100 нафарга яқин бошқа спорт соҳаси мутахассислари қатнашишмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада спортнинг бир қатор турлари бўйича юртимиз терма жамоалари аъзолари, спорт мутахассислари ва ОАВ вакилларидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Мусобақа дастуридан Татаристон кураш спорт тури, яъни корэш ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу беллашувларда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси томонидан 10 нафар спортчиларимиз Носир Азизов бош мураббийлигида иштирок этишди.

Қувонарлиси, терма жамоамиз аъзоларидан 4 нафари кумуш, 5 нафари бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, медал олганлар орасида Риштонлик ёш спортчилар - мутлоқ вазнда Илёсбек Обиджонов ва 120 кг вазнда Асадбек Зокировлар ҳам бор.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети 2-курс талабаси Илёсбек Обиджонов мутлоқ вазн тоифасида иккинчи ўрини қўлга киритдик. Тумандошимиз финалда озарбайжонлик спортчига ютқазиб қўйди. Бошқа бир тумандошимиз Асадбек Зокиров эса мусобақада бронза медалига сазовор бўлди.

Риштон тумани ҳокимлиги туманимизнинг фахри бўлган спортчиларнинг юксак ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, унинг устоз-мураббийлари ва оила аъзоларига чексиз миннатдорчилик изҳор этади.

 

Биринчи МДҲ ўйинларининг корэш мусобақасида медалларга эга бўлган полвонларимиз:

Кумуш медаль соҳиблари:

70 кг. Мангуберди Имянов

75 кг. Ҳусан Абдуҳакимов

100 кг. Учқунжон Хурсандов

Мутлоқ вазн. Илёсбек Обиджонов

 

Бронза медали соҳиблари

65 кг. Абдураҳмон Эгамов

80 кг. Муҳаммадкарим Каримов

85 кг. Акмалжон Ҳакимов

90 кг. Умиджон Жалилов

120 кг. Асадбек Зокиров



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab