ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ БИЛДИРИШИ
2021-09-08 06:04:43 616
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон тумани Бўжай қишлоғидаги 4-мактабда 1-синф ўқувчиларидан телевизор олиш учун 80 минг сўмдан пул йиғилди. Болалар келажаги учун зарур дейишди. Пули йўқ инсон ҳам фарзанди учун пул топиб беришга ҳаракат қилади. Аммо телевизор учун ота-оналардан пул йиғиш қонунга тўғри келадими?” деган мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаат туман ХТБ томонидан ўрганилди. Туман халқ таълими бўлими бу борада қуйидагиларни маълум қилади.
6-сентбр куни мактабда биринчи қўнғироқ тадбири ўтказилди бу тадбирда ота-оналар ҳам иштирок этишди. 1-б синф ўқувчиси Зиннурахон Эркинованинг отаси Зафаржон Тешабоев қизининг синф хонаси учун хомий сифатида 43 экранли телевизор совға қилганлиги маълум бўлди. Зафаржоннинг хомийлик совғасини умр йўлдоши тадбир жараёнида топширганига барча гувоҳ бўлди.
Бу жараённи кўрган 1-а синф ота-оналари фарзанларининг синф хонаси учун 1-а синф ўқитувчиси О. Умаровага билдиришмай пул йиғишиб фарзандлари учун телевизор совға қилиш мақсадида бўлиб ота-оналар 80 минг сўмдан пул йиғишга келишиб олишган эди.
Ўрганиш жараёнида ўқтувчи ва мактаб раҳбарларига билдирмай йиғилган пуллар бир кун муддатда эгаларига қайтариб бериладиган бўлди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi