Туман ҳокими пахта йиғим-терими жараёнлари билан танишди

×

 2021-09-07 14:27:09    508

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган. Бугунги кунда пахта хирмонининг юксалишига барча туманлар каби Риштон тумани ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Куни кеча Риштон тумани ҳокими С. Солиев фермер хўжаликлари далаларидаги пахта терими билан танишди. Туман ва қишлоқ маҳаллаларидан меҳнат билан банд бўлмаган фуқаролар, уюшмаган ёшлар вакиллари, уй бекалари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари, кўнгиллилар йиғим-теримда иштирок этишмоқда.

– Аввало, туман аҳлининг “ўз хоҳишимиз билан давлатимиз ҳирмонининг юксалишига муносиб ҳиссамизни қўшайлик”, деган чақириғимга лаббай деб жавоб қайтариб, шу ерга жам бўлганидан беҳад миннатдорман, - дейди туман ҳокими С. Солиев. – Пахта ҳосилини етиштириш, уни йиғиб олиш катта куч ва меҳнат талаб этади. Шу маънода бугун барчамиз елкама-елка туриб пахта теримига келдик.

Кексалар дуога қўл очиб барчани бирдам бўлиб, эл-юрт корига доимо ман шундай шай туриш кераклигини таъкидлашди. Пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишда пахтакорларга омад тилашди.

Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab