“Уч кунда 500 килограмм пахта тердим” дейди Нигорахон Тиллабоева

×

 2021-09-07 14:00:34    492

PDF yuklash
Chop etish


Куз — пахта йиғим-теримида муҳим палла бошланди. Пахтазорлар ҳосил чўғи мўллигидан дарак бериб турибди.

Жорий йилда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари учун керакли бўлган шарт-шароитлар яратиб берилди. Уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида дала бошига етказилиб берилганлиги, сувдан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар далаларда мўл ҳосил тўплаш имкониятини берди. Эндиги мақсад – ҳалол меҳнат, катта харажатлар эвазига етиштирилган ҳосилни қисқа фурсатларда сифатли йиғиб-териб олиш.

Риштон туманидаги “Тўда терактаги” фермер хўжалигида йиғим-терим ишлари қизғин паллага кирди. Ҳозиргача 10 гектар пахта майдонидан 35 тоннадан зиёд ”оқ олтин” териб олинди.

— Пахтачиликда кластер тизимининг жорий қилингани гектарлар ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда, — дейди фермер Муродил Миразизов. – Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳар гектар ердан 40 центнердан ҳосил олиб, пахтачиликнинг ўзидан 300 миллион сўмдан ортиқ даромадни кўзлаб турибмиз. Бу янги техникалар харид қилиш, ишчи-хизматчилар манфаатдорлигини ошириш, қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратишга сарф этилади.

Пахтазорларда теримчи қизлар шижоат билан меҳнат қилмоқда. Малика Муталиева, Мавлуда Абдуллаева, Ҳамида Саримсақова, Гулнора Миразизова сингари теримчилар ҳар куни 180-200 килограммга етказиб пахта теришмоқда. Илғор теримчилар фермер хўжалиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан рағбатлантириб борилмоқда.

— Пахта халқимизнинг ризқ-насибаси. Уни нест-нобуд қилмаслигимиз керак. Уч кунда 500 килограмм-га яқин пахта тердим. Бепул тушлик, транспорт ажратиб берилгани кучимизга-куч, ғайратимизга-ғайрат қўшмоқда, — дейди теримчи Нигорахон Тиллабоева лўппи пахталарни қўлига олиб.

Пахта далаларида меҳнат завқи баланд. Умид билан ерга уруғ қадаган деҳқон, қалб амри билан далага чиқиб, етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишда иштирок этаётган теримчилар “оқ олтин” хирмонини юксалтириш мақсадида басма-басига меҳнат қилмоқда.

— Қуёшли куннинг ҳар дақиқасини ғанимат билиб, йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан олиб боришга эътибор қаратяпмиз, — дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Муроджон Маҳ-

мудов. – Жорий йилда 5950 гектар ердаги пахта ҳосилини йиғиб олиш учун 110 та терим отрядлари тузилди, 11 минг нафардан ортиқ теримчилар, 180 та прицеп, 200 га яқин махсус техникалар жалб этилган.

Теримчиларни ижтимоий ҳимоялаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, илғорларни рағбатлантириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

 

Расулжон Камолов.

Манба: farhaqiqat.uz



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab