РИШТОН ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

×

 2021-09-06 14:54:27    494

PDF yuklash
Chop etish


Ўқув йилининг дастлабки соатларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида «Мустақиллик дарслари» ва «Маънавият соатлари» ўтказилди.Тумандаги 27-умумтаълим мактабида 3000 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олади. Уларга 200 нафарга яқин мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда. Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.Мазкур тадбирда қатнашган туман ҳокими Суфҳонжон Солиев тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз йилиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклар экан ўқувчиларга мустақиллик – энг улуғ неъмат эканлигини, мамлакатимиз тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллагани, улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритгани, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган Янги Ўзбекистондаги ўзгариш ва янгиланишларни мисоллар асосида тушунтириб берди.Шунингдек, келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир ўғил-қизнинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ҳамда мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.Шунингдек, янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирлар барча умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, тарғиботчилар, кенг жамоатчилик, депутатлар иштирок этдилар.    


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab