РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2021-09-05 15:59:01    504

PDF yuklash
Chop etish


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Риштон туман ҳокимлиги ушбу орқали “Muxbir Daliev” телеграмм каналидаги фуқаро Х.Тўйчиевнинг “Мактаб ерлари талон-тарож бўлмоқда” мазмунидаги мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Риштон тумани ҳокимининг 1997 йил 9 декабрдаги 400-сонли қарорига асосан собиқ “С.Ражабов” номли жамоа хўжалиги ҳудудидаги ер майдонларидан “А.Бобоев” номидаги умумтаълим мактаби (ҳозирги 4-сонли умумтаълим мактаби)га “Ўқувчилар боғи” барпо этиш учун 0,90 га., футбол ўйингоҳи қуриш учун 1,5 га. ер майдони ажратилган.

2020 йил декабрь ойида ижтимоий тармоқда юқоридаги мазмунда “Фарғона вилояти Риштон тумани 4-мактаб учун ажратилган болалар ўйингоҳи ноқонуний сотилди” мазмундаги тасвирли хабар тарқатилган бўлиб, ушбу хабар вилоят халқ таълими бошқармаси ва тумандаги тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилган. Шунга асосан Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу хабарга расмий муносабати билдирган. Жумладан, “Мактабда спорт дасрларини олиб бориш учун спорт майдонлари ва 12х24 ўлчамли спорт зал мавжуд. Ижтимоий тармоқда кўрсатилган ер майдони 4Р-112-Фарғона халқаси автомагистрал йўлининг шарқий томонида жойлашган бўлиб, мактабга хеч қанда алоқаси йўқлиги маълум қилинган”.

Кадастр агентлигининг давлат кадастри палаталари Риштон тумани филиали мутахассислари томонидан жойда ўрганиш ва ўлчов ишлари амалга оширилганда бугунги кунда мурожаатда назарда тутилган ўйингоҳда футбол майдони ҳажми 10 203 м², волейбол майдони 741 м²ни ташкил этиши, Риштон тумани “Янги Бўжай” маҳалла фуқаролар йиғини “Маьрифат” кўчасида жойлашган 4-сонли умумий ўрта таьлим мактабининг кадастр хужжатлари бўйича ер майдони туман ҳокимининг 2014 йил 2 октябрь кунги 1024-сонли қарорига асосан 13 667,61 м²ни ташкил этиб, мурожаатда кўрсатилган ер майдони 4-сонли умумий ўрта таьлим мактаби кадастр хужжатларида мавжуд эмаслиги, ўйингоҳ учун ажратилган 1,5 га. ер майдонидан 1,1 га. қисми (10944 м²) ҳозирда туман ҳокимлиги захирасида турганлиги аниқланган.

Ўйингоҳ атрофида жойлашган ер участкаларидан 0,26 га. қисми Риштон тумани ҳокимининг 1997 йил 25 ноябрь кунги 389-сонли қарорига асосан уй-жой қуриш учун 3 нафар фуқарога ажратиб берилган. Ушбу ер участкалари бўйича ўтказилган ўлчовда фуқаролар томонидан 0,05 га ер майдони ортиқча эгаллаганлиги аниқланиб, қуриб олинган девор ўз ҳисобларидан буздирилган.

Шунингдек, ўйингоҳ учун ажратиб берилган ер майдонидан Риштон тумани ҳокимининг 2002 йил 6 март кунги 262-сонли қарорига асосан 1 нафар фуқарога 0,10 га., туман ҳокимининг 2006 йил 20 февраль кунги 126-сонли қарорига асосан 2 нафар фуқарога 0,16 га. уй жой қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган материалларга асосан Риштон туман Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида хужжатларни сохталаштирган шахслар аниқланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 364-моддаси 1-қисми
2-бандига асосан жиноят иши тўхтатилган. Ҳозирда жиноят иши тикланиб, кадастр ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Риштон тумани ҳокимининг 1997 йил 9 декабрь кунги 400-сонли қарорига асосан “Ўқувчилар боғи” барпо қилиш учун ажратилган 0,90 га. майдон мутахассислар томонидан ўлчовдан ўтказилганда ҳақиқатда 0,77 га. ер майдони мавжудлиги аниқланган. Шундан, 0,66 га. қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкаларини беришни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 147-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган танлов ғолибларига ажратиб берилган ҳамда 0,11 га. қисми 1 нафар фуқарога давлат эҳтиёжлари учун олинган ер майдони ҳисобига қоплаб берилган.

 “Muxbir Daliev” телеграмм каналидаги фуқаро Х.Тўйчиевнинг “Мактаб ерлари талон-тарож бўлмоқда” мазмунидаги мурожаати бўйича қўшимча ўрганишлар ўтказиб, натижаси юзасидан батафсил ахборот киритамиз.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab