САЙЛОВДА ОВОЗ БЕРИШНИНГ ШАФФОФЛИГИ

×

 2021-09-02 07:11:15    467

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда сайловга оид қонунларнинг тизимлаштирилиши ҳамда қўшимча ўттиздан ортиқ муҳим демократик қоида-талабларнинг киритилиши асосида 2019 йил 25 июнь куни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган сайловларни ўтказишнинг бош таомили ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси   Сайлов кодекси қабул қилинди.

Ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди. Шу билан бир бирга Ўзбекистон Республикасида сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш принципларига биноан очиқ ва ошкора ўтказилади.

Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайлов бюллетенидаги номзодлардан қайси бирини танлашни фақат сайловчининг ўзи ҳал қилади. Сайловчилар муддатидан олдин ёки сайлов куни участка сайлов комиссияси биносида ёхуд турган жойида яширин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Сайловчиларнинг қайси номзодга овоз берганлигини кузатиш ва текширишга йўл қўйилмайди. Участка сайлов комиссиялари сайловчиларнинг яширин овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш учун масъул ва жавобгардир.

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширади. Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади. Сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар тўғрисидаги, шунингдек, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотлардан хабардор қилади. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жараёнлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Сайлов комиссиялари давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳисобланади. Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув жавобгарликка сабаб бўлади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.

Сайловлардаги овоз беришнинг очиқ ва ошкоралиги ҳамда шаффофлиги бу фуқароларнинг эртанги кунга ишонч ҳамда она-Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов жараёнларида иштирок этишини кафолати бўлиб хизмат қилади.

 

Равшан САИДОВ,

туман ҳокими маслаҳатчиси.

 

“Риштон ҳақиқати” газетасидан олинди.

 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab