ТУМАН ҲОКИМИ С. М. СОЛИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2021-08-31 15:28:06    501

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли тумандошлар,

Муҳтарам дўстлар!

Бугун сизу биз энг улуғ, энг азиз байрамимиз, жонажон Ўзбекистонимиз Истиқлолининг қутлуғ 30 йиллик тўйини кўп миллатли халқимиз билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, меҳнатдаги улкан муваффақиятларимиз тантанаси ила кўтаринки руҳда қарши олмоқдамиз.

Шу муносабат билан мен сизларни, сизлар орқали бутун туманимиз халқини ушбу буюк шодиёна, тарихий сана билан қизғин муборакбод этаман.

Бу йил мустақиллигимизнинг 30 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” деган бош ғоя билан кутиб олмоқдамиз. Бу эзгу шиор ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди, албатта.

 

Қадрли дўстлар!

Одамларнинг қиёфасида, юзу кўзида Истиқлол берган буюк неъматларга шукроналик туйғуларини илғаш қийин эмас. Бугунги кунда 205 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Риштон тумани ҳам сиз азизлардек фидойи ва олижаноб халқимизнинг ҳалол меҳнатларингиз туфайли ватанимиз тараққиётига қўшаётган самарали ҳиссамиз янгидан-янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ибратли сўзлари эндиликда мавқеи ва даражасидан қатъи назар ҳар бир раҳбарнинг кундалик фаолиятида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда туманимиздаги тўртта сектор раҳбарлари ҳамкорлигида жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот, давра суҳбатлари ташкил этиш орқали фуқароларнинг дарду                                                                 ташвишлари, муаммолари ўрганилиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Бунинг натижасида айниқса, хотин-қизлар ҳамда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, пировардида уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Азиз тумандошлар!

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, "Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари илгарилаб бормоқда".

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам эътироф этилмоқда.

Туманимизни янада ривожлантириш ва "Намунали туман"га айлантириш йўлида жонбозлик кўрсатиб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилаётган барча  тумандошларимизга улуғ айём арафасида чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

 

Азиз ватандошлар!

Бугунги кунда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган барча эзгу ва хайрли ишларимиз халқимиз манфаатларига хизмат қилар экан, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади, деган ибора барча-барчамизни эртанги ёруғ кунлар саодати сари етаклаши шубҳасиздир.

Байрам шукуҳи сизу бизнинг қалбимизга олам-олам шодлик улашиб турган бир пайтда мен сизларни яна бир бор энг улуғ ва энг азиз байрамимиз билан самимий табриклайман!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Хонадонларимизни файзу барака, бахт ва қувонч асло тарк этмасин.

Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab