ТУМАНИМИЗДА ЯНА БИР ХУСУСИЙ КЛИНИКА ОЧИЛДИ

×

 2021-08-30 16:15:52    539

PDF yuklash
Chop etish



Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида хусусий сектор ривожига қаратилаётган эътибор туфайли жойларда замонавий клиникалар қад ростлаб, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати янада юксалаётгани ҳеч кимга сир эмас. Кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида нодавлат даволаш муассасалари биргаликда хусусий шифохоналарни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ҳам замонавий тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

Хусусан, бугун Янги Бужай маҳалласида кўп тармоқли "MUSLIMABONU KLINIKASI" номли хусусий даволаш маркази иш фаолиятини бошлагани  ҳам давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан биридир.

Марказ очилишида иштирок этган туман ҳокими Суфҳонжон Солиев нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқиб аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга туманда устувор аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Марказ замонавий лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланган ва малакали шифокорлари жалб қилинган бўлиб, асосий мақсади касалликларни эрта аниқлаш, беморларнинг соғлигини сақлаб қолиш ва уларга қулайлик ва шинамлик яратишдир.

Ушбу маскан маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли учун Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига муносиб совға бўлди десак адашмаган бўламиз.

Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab