ЯНГИ АВЛОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ШОДИЁНА КУН

×

 2021-08-30 13:00:23    489

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини яшаш шароитлари ҳамда қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш бўйича берган кўсатмалари асосида бугунги кунда Риштон туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун туманимиздаги яна бир маҳалла фуқаролар йиғинида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ватанимиз мустақиллигини 30 йиллиги муносабати билан янги ташкил этилган Янги Авлод маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими С. Солиев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда маҳалла ва жамоат фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими С. Солиев очиб бериб, ўз сўзида  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳамда муҳтарам Президентимиз томонидан маҳалла тизимига берилаётган эътибор, ушбу тизимда фаолият олиб бораётган мутасаддилар, фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бирга уларнинг ҳам зиммасига юклатилаётган масъулият хусусида алоҳида тўхталди.

Бинонинг очилиши учун туман ҳокими ва нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Бу масканда маҳалла аҳолиси ва ушбу маҳалла биносида фаолият кўрсатувчилар учун барча қулайликлар яратилган.

Тадбир иштирокчилари маҳалла биноларида яратилган шароитлар билан танишар эканлар, қўлларини дуога очиб, маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиб, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаши, жамиятимизнинг юзи, виждонига айланиши кераклигини айтиб ўтдилар.

Янги-Авлод МФЙнинг бино иншооти ҳашар ва хомийлик асосида 250 миллион маблағ сарфланиши хисобига қуриб битказилди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг муҳим маскандир.

Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab