ТУМАНИДАГИ ЯНА БИР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-08-30 12:48:59    565

PDF yuklash
Chop etish


#Янги_маҳалла_биноси

 Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида маҳалла тизимининг жамиятдаги нуфузини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Мамлакатимиз мустақиллигининг  30 йиллиги арафасида бугун ажойиб иншоот бўлган “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Маҳалла маркази давлат  хусусий шерикчилиги асосида тадбиркор Юлчиев Бахромжон Абдувалиевич томонидан 350 миллион сармоя киритиши ҳисобига қўриб битказилди.

Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур бинода маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга “Қўрғонча” маҳалла биноси ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолига ажойиб туҳфа бўлди.

маҳалла биносининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, туман ҳокими маслаҳатчиси М. Тожибоева, туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Д. Додобоева ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари маҳалла биноларида яратилган шароитлар билан танишар эканлар, қўлларини дуога очиб, маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиб, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаши, жамиятимизнинг юзи, виждонига айланиши кераклигини айтиб ўтдилар.

 Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab