МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-08-30 10:41:36 606
Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини яшаш шароитлари ҳамда қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш бўйича берган кўсатмалари асосида бугунги кунда Риштон туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда ПҚ-4602-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, туманда бино иншоати эскириб яроқсиз холга келиб қолган Маҳалла фуқаролар йиғинларининг биносини, давлат ҳуқусий шеригчилиги ва хомийлик ҳамда ҳашар йўли билан қуриш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан бугун Т.Ахмедов МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоот давлат хусусий шерикчилиги асосида инвестор Шокиров Шохижахон Назиржон ўғли томонидан 1,5 млрд сармоя киритиши хисобига қўриб битказилди.
Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Ушбу маскан маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли учун Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига муносиб совға бўлди десак адашмаган бўламиз.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi