МЕҲНАТ ҚИЛГАНЛАР ЭЪЗОЗДА

×

 2021-08-29 13:58:33    498

PDF yuklash
Chop etish


Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

      Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.

     Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан 155 нафар тумандошларимиз юксак мукофотга сазовор бўлишди.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида мукофот соҳибларини тантанали тақдирлаш маросими ташкилланди. Тадбирда Вилоят ҳокими ўринбосари  Дилшод Хожиаҳмедов, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман сектор раҳбарлари иштирок этишди. Тантанали тақдирлаш маросимини туман ҳокими, “Дўстлик” ордени соҳиби С.Солиев очиб берди ва мукофот соҳибларини муборакбод этди.

- Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган Сиз азиз тумандошларимизни яна бир бор қутлайман, юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона хизматларингизни сидқидилдан адо этишда куч-қувват, матонат ҳамроҳ бўлсин. Туманимиз равнақи йўлида астойдил меҳнат қиляпсизлар. Барчангиз мукофотга лойиқсиз. Азиз ватандошлар! Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар  ёр бўлсин, - деди туман ҳокими.

Шундан кейин вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Хожиаҳмедов сўзга чиқиб, вилоят ҳокими номидан Риштон тумани аҳлини мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклади.

 Тадбир якунида туманимиз ривожи учун ҳисса қўшаётган бир гуруҳ  меҳнатсеварлар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Эсдалик нишони соҳиблари ҳам ушбу эътироф масъулият, халқнинг ризолиги йўлида янада фидокорона меҳнатга ундашини таъкидладилар.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab