НAВБAТДAГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

 2021-08-28 16:41:28    485

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг навбатдаги 28-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими С. Солиев очди ва олиб борди.

1-масала- Ўзбекистон Республикаси Президентини 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ва аҳолига қилган Мурожаатномасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида белгиланган вазифаларни ижроси юзасидан туманимиз бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита” ни ижроси бўйича жорий йилни 7 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ахборот

2-масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6017-сонли Фармони ижроси юзасидан туманимизда  ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қўвватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Дастурини 2021 йилни 7 ойи  давомидаги ижроси юзасидан Ахборот

3-масала- Туманда тадбиркорликни ривожлантириб янги иш ўринларини яратиш масаласида  инсвестициялар  киритиш, янги кичик саноат зоналар ташкил этиш ва мавжудларини фаолиятини янада самарали ташкил этиб бориш  борасида жорий йилни 7 ойида амалга оширилган ишлар  тўғрисида Ахборот

4-масала-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.19 йилги “2019-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Риштон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 712-сонли Қарор ижроси “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастури ижроси юзасидан жорий йилни август ойига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида Ахборот

 5-масала – Ўзбекистон Республикаси Вазимрлар Маҳкамасини 2021 йил 24 апрель кунги 250 сонли Қарори ижроси юзасидан туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар” лари доирасида  амалга ошириб, келинаётган  ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида Ахборот

6-масала-Фарғона вилояти ҳокимининг коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган ва ёлғиз қарияларга ҳамда “Темир дафтар”га киритилган бошқа кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни назарда тутган ҳолда уларни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича 24.08.21 й кунги 107-11-0-Ғ/21  сон Фармойиши ижроси юзасидан “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини тасарруф этиш.

Бошқа масалалар

Сессия давомида барча масалалар бўйича ҳар бир раҳбарнинг ҳисоботлари тингланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутат ва корхона раҳбарлари томонидан саволлар йўлланиб, масъуллар томонидан тегишлича жавоблар олишди.

Қўйилган масалалар депутатлар томонидан қўл кўтарилиб тасдиқланди. Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг  28-сессияси ўз ишини якунлади.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab