Риштонлик спортчи тез кунларда Токио паралимпиадасидаги баҳсларини бошлайди

×

 2021-08-23 12:15:15    627

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Риштон туманилик спортчи Дилафрузхон Аҳмадхонова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Ушбу спортчи жорий йилда Бирлашган Араб Амирлигида спортнинг Пара-енгил атлетика турлари бўйича XVI паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи “Фазза” халқаро Гран-при мусобақасида ядро улоқтириш йўналиши бўйича бронза медалини қўлга киритиб, лицензия олишга муваффақ бўлди.

Айни кунларда Дилафрузхон Ўзбекистон паралимпия спорт делегацияси таркибида Токио шаҳрида бўлиб, тез кунларда бошланажак баҳсларга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, кучли ирода ва шижоат тимсоли бўлган 48 нафар мамлакатимиз параспортчилари эпидемиологик мураккаб вазиятга қарамасдан 16-паралимпия ўйинларининг 55 та йўлланмасини қўлга киритган.

Юртимиз спорт делегацияси Токио спорт майдонларида 8 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб бориш учун 21 август куни тонгда кунчиқар мамлакатга етиб боришган. Шу куни Токио шаҳридаги “Спортчилар шаҳарчаси”да Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 24 август куни бўлиб ўтади. 25 августдан эса пара атлетлар мусобақалардаги иштирокини бошлашади.

Риштон тумани ҳокимлиги барча ҳамюртларимизни, шу жумладан тумандошимиз Дилафрузхон Аҳмадхонова ни ушбу нуфузли мусобақаларда юқори шоҳсупаларни эгаллашларини тилаб қолади.

Японияда бўлиб ўтадиган муҳим спорт анжуманида ҳамюртларимиз ўз натижаларини ҳар томонлама яхшилаб, Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға билан қайтишларига умид қиламиз.

Ниятимиз, истагимиз, матонат тимсоли бўлган спортчиларимизнинг олгани фақат олтин бўлсин.

 



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab