“ИМКОН” САВДО МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-08-23 11:52:55    803

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани марказида Бувайда туманидаги “Имкон трейд центр” “IMKON TREYD CENTR” масъулияти чекланган жамиятининг филиали – қарийб 5 минг хилдан ортиқ хўжалик моллар билан савдо хизматини кўрсатувчи марказ тантанали равишда очилди.

Савдо маркази нақд пул ва 12 ойлик муддатли тўлов асосида харидорларга хизмат кўрсатади. Шу билан бирга маҳсулотлар харидорларнинг уйларига элтиб берилади, маиший техникалар ўрнатиб берилади ҳамда кафолат муддатида бузилиб қолса тузатиб бериш хизматлари йўлга қўйилган.

Савдо марказида расталаридан турли мебель маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари, энг замонавий маиший техникалар жой олган.

Ушбу марказни очилиши маросимида Риштон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари Азизжон Мустафоқулов сўз олиб, республикамизда аҳоли учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда тадбиркорликка берилаётган эътибор ҳақида гапириб, янги фойдаланишга топширилаётган мазкур бино фуқароларга талай қалайликлари, маҳсулотларнинг сифатли ва арзонлиги билан ажратиб туриши, шунингдек бундай мажмуалар туманнинг турли ҳудудларида яратилиши ҳақида гапирди.

Савдо марказининг очилиш маросимида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, Омаджон Раҳимовларнинг дилтортар қўшиқлари, Анваржон Неъмадалиевнинг ичак узди аскиялари тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab