"Энг яхши ижтимоий ташаббус" кўрик-танлови

 2021-08-20 18:53:54    608

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 202l йил 22 апрел кунги "Ўзбекистон Республикаси Олии Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида"ги КҚ-214-IV-сонли қарорига асосан "Энг яхши ижтимоий ташаббус" кўрик-танлови эълон қилинган.

Мазкур кўрик танловда ҳокимлик ва бошқа кенг жамоатчиликни иштирок этиши, туман (шаҳар) боскичини намунали тарзда қуйидаги номинацияларда ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш белгиланган.

"Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи'';

"Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти";     "Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти";

"Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро";

"Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик" йўналишлари. Юқоридагиларни  инобатга олиб, қуйидаги тадбирларни:

-мазкур кўрик-танлов юзасидан масъулларни ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, бу борада ижтимоий тармоқлар, ҳокимлик муассислигидаги газета, Кенгаш котибияти ва ҳокимликнинг веб-сайтлфида эълон килиш;                

        - кўрик-танловнинг ҳудудий (туман, шаҳар) босқичида хар бир номинация бўйича талабгорларнинг тўлиқ катнашишини ташкил этиш;

       - кўрик-танловнинг ҳудудий (туман, шаҳар) босқичини очиқ-ошкоралик тарзида адолатли ўтишини таъминлаш;

-кўрик-танловнинг ҳудудий (туман, шаҳар) босқичи ғолибларини муносиб тақдирлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;

 -кўрик-танловнинг ҳудудий (туман, шаҳар) босқичи ғолибларини вилоят боскичида муносиб иштирок этишларини ташкил этиш, бу борада ғолиблар фаолияти акс этган керакли ҳужжатларни туман Кенгаши котибиятига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлашингиз сўралади.  

Вилоят босқичи ғолиблари вилоят ҳокимлиги ва хомийларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади

 

 

       Кенгаш раиси,

       туман ҳокими                                                            С. Солиев



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab