ОТМ битирувчилар учун «Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

 2021-08-20 18:07:24    598

PDF yuklash
Chop etish



Бугун тумандаги “Истироҳат боғи”да туман халқ таълими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Ярмаркада бу йил ОТМларнинг таълим соҳасини битирган 200 нафарга яқин ёшлар тумандаги умумтаълим мактабларига ишга жойлашдилар. Тадбир давомида битирувчилари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари, истак, билим ва кўникмаларини инобатга олган ҳолда ишга жойлашишларига кўмаклашилди.Айтиш жоизки, битирувчилар учун ўтказилган бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.Инглиз тили ва рус тили фанлари учун талаб кучли бўлгани боис, айнан ушбу мутахассисларга кўпроқ ишга қабул қилинди. Ярмаркада туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С. Додобоев, туман Адлия бўлими раҳбари М. Аҳмадалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси мутахассисилари А. Хайдаров ва К. Тўхтасиновлар иштирок этишди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab