Ахолини рўйхатга олиш мухим жараён

 2021-08-19 15:34:40    559

PDF yuklash
Chop etish



Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги №5655-сонли фармонига  мувофиқ Ўзбекистон Республикасида 2020 йил  16 мартда  ЎРҚ 611-сонли “Ахолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.Ушбу қонун 31-моддадан иборатдир. Ахолига рўйхатга олиш - бу мамлакат ахолисининг муайян вақтдаги ижтимоий-иқтисодий, нуфузий холатларини ифодаловчи умумдавлат миқёсидаги тадбирдир. Ахолини рўйхатга олиш якунларига караб ўтмиш ва хозирги давр хақида фикр ва мулохазалар юритиш хамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, тафсилот ижтимоий сиёсат ва ахоли саломатлиги бўйича дастурларни ишлаб чикишда хам зарурдир. Бир сўз билан айтганда, ахолини рўйхатга олиш тадбири ижтимоий-иқтисодий масалаларни хал қилишда катта ахамиятга эга.  Ахолини рўйхатга олишни асосий максади  Ўзбекистон Республикасида ахоли таркибининг холати ва ривожланиш динамикаси хакида мамалакатнинг социал-иктисодий-ижтимоий-сиёсий ривожлантириш сохасидаги давлат сиёсатининг устивор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборат. 

Халқаро тажрибалардан келиб чиққан холда Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида Вазирлар Махкамасининг № 710-сонли қарори тасдиқланиб, унга доир комплекс  чора-тадбирлар дастури хам яратилди. Республика хамда худудий комиссиялар таркиби,уларнинг вазифалари белгиланди.

Ахолини рўйхатга олиш 3 боскичда амалга оширилади.1-Босқич Тайёргарлик босқичиТайёргарлик боскичида куйидаги ишлар амалга оширилади.- Меъёрий хужжатлар,услубий қўлланмалар ва  дастурлар ишлаб чикилади.- Синов тарикасида ахолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни  ташкил этиш- Харажатлар сметаси ишлаб чикилади.- Картографик материаллар тайёрланади.- Иштирокчилар танлаб олинади ва ўқитилади.
2-Босқич Рўйхатга олиш босқичи (10 кундан 60 кунгача бўлган давр)Ахолини рўйхатга олиш амалга оширилади яъни ахоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади,назорат текширувидан ўтказилади ва ахолини рўйхатга олиш  материаллари топширилади. 

3-Босқич Якуний босқич (2 йилдан 3 йилгача)   Саволномалар асосида йиғилган маълумотлар электрон базага киритилади ва якуний маълумотлар тайёрланади. Шунингдек аникланган барча ахолини рўйхатга олиш хужжатлари, дастурлар ва ташкилий ишларда йўл қўйилаётган камчиликлар  бартараф этилиб, ахолини рўйхатга олиш натижаларини  эълон қилиш ва таркатиш ишлари олиб борилади. 

Ўзбекистон Республикасида  ахолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади. Ўзбекистон Республикасида ахолини синов тарикасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани,Тошкент вилоятининг Юкори Чирчик тумани,Хоразм вилоятининг Хива шахри хамда Тошкент шахрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab