ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖАТЛАРИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА
2021-08-17 20:32:24 619
Юртбошимиз томонларидан илгари сурилган фуқароларнинг мурожаатлари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш, муаммоларини ижобий ҳал этиш тўғрисидаги тамойиллари бўйича Риштон туманида сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бугун 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон тумани халқ қабулхонаси туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг тасдиқланган қабуллар графигига мувофиқ фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ташкилот раҳбарлари ҳамда 30 нафар турли муаммоли масалалар билан мурожаат қилган фуқаролар иштирок этишди.
Фуқаролар доимий иш билан таъминлаш, уй-жой ажратиш, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, моддий ёрдам, уй таъмирлаш, ичимлик сувини хонадонгача тортиб бериш, соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатиш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.
Туман ҳокими халқ қабулхонасидаги қабул билан чегараланиб қолмай туман ҳокимлиги биносининг эшигига келган фуқароларнинг мурожаатларини, муаммоларини, дарду-ташвишини тинглашда давом этди. "Халқ, давлат идораларига эмас, давлат идораларига халққа хизмат қилади" шиори остида ишлар йўлга қўйилган
Фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш, жойлардаги муаммоларини жойида ҳал этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, барча муаммолар шахсан туман ҳокими назоратида.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi