РИШТОНДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 2021-08-11 05:59:39    541

PDF yuklash
Chop etish


АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари даставвал Риштон туманида тадбиркор Исломжон Орифжонов томонидан қурилаётган “Чинор плюс 2020” туристик мажмуаси билан танишишди. Риштон тумани Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 10 млярд сўмни ташкил этади. Мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн, ошхона, мажлислар зали жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Мажмуа 2021 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. “Чинор плюс 2020” мажмуаси ишга тушгач, 30 та янги иш ўрни яратилади.

Шундан кейин пресс-тур қатнашчилари тадбиркор Қодиржон Қосимов томонидан барпо этилаётган Эрон хандон пистаси плантацияси билан танишишди.

Мамлакатимиз иқлим шароитига мос, тоғ ва тоғолди ҳудудларда етиштириладиган писта меваси хуштаъмлиги билан алоҳида ажралиб туради. Олимлар фикрича, писта дарахти минг йилгача ҳосил беради.

Маълумки, бизда мавжуд технологиялар асосида экилган писта 11-12 йилда ҳосилга киради. Бир туп дарахтдан 200-300 грамм ҳосил олиш мумкин. Янги плантацияларни такомиллашган технология асосида барпо этиш кўзда тутилган. Яъни, кўчатхонада ўстирилган ниҳолга иккинчи йил навдор писталардан олинган куртак пайванд қилинади. Учинчи йилдан уни очиқ майдонда экиш мумкин. Ушбу технологияда экилган писта 7-8 йилда ҳосилга киради. Унинг бир тупидан 1,5-2 килограмм писта олиш мумкин.

Пандигон МФЙда жойлашган мазкур плантацияда бугунги кунда 200 гектарга мўлжалланган писта кўчатлари этиштирилмоқда.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги мажлислар залида Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев ва ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар шунингдек, туман ҳокимиининг туман аҳолисига мурожаати ҳам тингланди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab