"УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ" ТАДБИРИ кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди

×

 2021-08-09 14:30:47    1072

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ҳар биримиз, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.

Шу мақсадда бугун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Риштон туманидаги "Аслиддин" чойхонасида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди. Тадбирга уч авлод вакиллари -  меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Суфҳонжон Солиев аввало, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва бугунги кунда асрларга татигулик ютуқларга эришаётганимиз, эркин ва обод жамиятимизга, фаровон турмушимиз, тараққиётимиз суръатларига жаҳон аҳли ҳавас билан қараётгани, буларнинг барчаси мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан Риштон туманида амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг бир гуруҳ меҳнат фахрийлари номидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов, ўзининг ширали овози билан барчанинг меҳрини қозонган Ҳусанжон Эргашев, таниқли шоир Баҳодир Исо, таниқли ўқитувчи Қодиржон Қосимовлар ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, янгиланаётган Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида Риштонлик хушовоз хонанда Валижон Қодиров ва туманимиздаги таниқли қўшиқчилар томонидан Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. “Уч авлод учрашуви” тадбири барчага кўтаринки кайфият улашди. Бир қатор тадбир иштирокчилари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Баҳодир Холиқов, туман сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон тумани бўлинмаси ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab