ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ

×

 2021-08-08 10:26:20    546

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистонда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Риштон тумани ҳокими қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади.

 Муҳтарам дўстлар!

Аввало, қурилиш соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган сиз, азизларни касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этиш, ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда сизлар сингари моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари – минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг олийжаноб меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди.

Бугунги қутлуғ айём – Қурилиш соҳаси ходимлари куни диёримизда кенг нишонланаётгани ҳам халқимиз ва давлатимизнинг сизларга бўлган ана шундай самимий ҳурмат-эҳтиромидан далолат беради.

 

Азиз тумандошлар!

Маълумки, ҳозирги кунда бутун инсоният қатори эл-юртимиз ҳам оғир синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Мураккаб пандемия шароитида кўплаб соҳа ва тармоқлар ривожи йўлида жиддий муаммолар пайдо бўлмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мана шундай қийин вазиятда ҳам иқтисодиётимизнинг етакчи соҳаларидан бўлган қурилиш, бунёдкорлик ишлари асло тўхтаб қолмади.

Аксинча, сизларнинг жонбозлик кўрсатиб қилаётган меҳнатингиз ҳисобидан тизимда кенг кўламли ислоҳотлар, бу борада белгиланган дастур ва режаларимиз ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда.

Азиз ва муҳтарам қурувчилар!

Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклар эканман, эзгу фаолиятингиз ва шахсий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

Хонадонларингизга доимо тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ёр бўлсин!

Қўлингиз асло дард кўрмасин, ҳамиша соғ-саломат бўлинг!

 

Суфҳонжон Солиев,

Риштон тумани ҳокими



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab