Туман ҳокими “Риштон ҳақиқати” газетаси журналистлари билан учрашди
2021-08-06 16:20:06 610
Бугун Риштон тумани ҳокими “Риштон ҳақиқати” газетаси ходимлари билан учрашди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туманда қурилиш, ободонлаштириш, янги корхоналар очилиши, чет эл инвесторларини жалб қилиш, инвестиция дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини оммага тезкор етказишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти ҳақида сўз борди.
- Туманимизда Президентимиз ва ҳукумат ғамхўрлиги туфайли беқиёс ўзгаришлар бўлаяпти, дейди туман ҳокими. Айниқса, ёшлар таълим-тарбияси, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уй-жой қуриш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, “Халқаро кулолчилик маркази”нинг ишга туширилиши, туманимизда яна шундай марказлар барпо этиш бўйича миллиард-миллиард сўмлик ишлар бажарилмоқда. Умуман олганда, сўнгги икки йилда туманимизда жуда катта ўзгаришлар бўлди. Ана шу янгиликлардан халқимизни хабардор этиш, камчилик ва нуқсонларни ҳал қилишда журналистларни ўзимнинг ёрдамчим деб биламан. Ҳар бир ишни ўз номи билан аташимиз, элимиз турмушини фаровонлаштириш йўлида бажарилаётган ишларни одамлар онгига етказишда сизларнинг ёрдамларингизга таянамиз. Риштонда таниқли журналистлар ва блогерлар бор. Биз сизлар билан доимо ҳамкорликда фаолият олиб боришга тайёрмиз.
Учрашув давомида журналистларни ахборот олишда қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, “Риштон ҳақиқати” газетасини янада ривожлантириш бўйича ҳам кенгашиб олинди.
Шунингдек, учрашув давомида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари" га бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъмирлаш мақсадида Риштон туманида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi