Болалар майдончаси кичкинтойларга совға бўлди

×

 2021-08-06 14:44:10    654

PDF yuklash
Chop etish



Халқимиз азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, дилингиз фахр ва ғурур ҳиссига тўлади. Мамлакатимизда кўплаб кўнгилочар сайргоҳлар, спорт ва болалар майдончалари барпо этилмоқда. Юртимизда айниқса ёш авлод таълим-тарбиясига кенг эътибор қаратилмоқда. Улар учун қурилаётган таълим ва спорт мажмуалари фикримизнинг яққол далилидир. Бундай болалар майдончалари кичкинтойларимизнинг соғлом улғайиши, бўш вақти мазмунли ўтишини, ҳордиқ чиқариши ва уйи атрофидан йироқ кетмасдан катталарнинг кўз олдида бўлишини таъминлайди. Давлатимиз томонидан фарзандларимизга қувонч улашиш мақсадида ана шундай кўплаб шарт-шароитлар яратилмоқда.

Риштон тумани Даҳбед маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида барпо этилган болалар майдончаси кичкинтойларни беҳад қувонтирди. Юртимиздаги ҳар бир маҳаллаларда бундай майдончаларнинг бўлиши, болаларнинг бир-бири билан иноқ бўлиб ўсишига ёрдам беради. Атроф-муҳитни тоза-озода сақланишига ота-оналар ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Болажонлар ушбу майдончада ўйнар эканлар уларнинг кўзларидаги қувончни яққол кўришимиз мумкин.

Юртимизда болаларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятлар яратилган. Мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, уларни асраб-авайлаб келажак авлодга етказиш бизнинг бурчимиздир.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab