Синов тариқасида ахолини рўйхатга олишдан мақсад нима?
2021-08-06 14:15:10 587
Синов тарикасида ахолини рўйхатга олиш ахолини ялпи рўйхатга олишга тайёргарлик кўришда узок вактдан бери бажариб келинаётган амалиётдир, чунки у кенг микёсли услубий технологик ва ташкилий масалаларни ишлаб чикишга имкон беради. Ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш хамда ўтказишда, жумладан, синов тарикасида ахолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом, услубий кўлланмалар, ўкув материаллар ва дастур, рўйхатга олиш варағи шакллари ишлаб чикилади.
Шу билан бирга, синов тарикасида ахолини рўйхатга олишни ўтказиш учун худудлар танланади, ушбу худудларнинг картографик материаллари (туман хариталари ва ахоли пунктларининг схематик режалари) тайёрланади, картографик материаллар асл холат билан солиштирилиб, уй-жойлар рўйхати тузилади, танланган худудлар хисоб, инструкторлик хамда рўйхатга олиш участкаларига ажратилади ва синов тарикасида ахолини рўйхатга олишнинг ташкилий режаси ишлаб чикилади.
Ахолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 22-моддасида синов тарикасида ахолини рўйхатга олишни ўтказиш кайд этилган бўлиб, унинг тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади, деб кўрсатилган. Шунга мувофик, Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда ахолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорига асосан, 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юкори Чирчик тумани, Хоразм вилоятининг Хива шахри хамда Тошкент шахрининг Яшнобод туманида синов тарикасида ахолини рўйхатга олишни ўтказиш белгиланди.
Мазкур карор билан Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда ахолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом, 2021 йилда синов тарикасида ахолини рўйхатга олиш дастури, 2021 йилда синов тарикасида ахолини рўйхатга олиш варағи шакллари, Ахолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга хак тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом хамда Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда ахолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш хамда натижаларини эълон килиш буйича “Йул харитаси” тасдикланди.
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тарикасида ахолини рўйхатга олиш варағи бешта шаклдан иборат.
Бундан ташкари, фукаро доимий яшаш жойидан бошка жойда вактинчалик бўлиб турганида, ушбу икки манзилда хам рўйхатга олиниб, ахоли сони сунъий равишда ошиб кетмаслиги, яъни бир шахсни икки маротаба ахоли сонига кўшиб юборишнинг олдини олиш максадида назорат варакаси ишлаб чикилган.
Синов тарикасидаги ахолини рўйхатга олиш куйидаги муддат ва тартибда ўтказилади. Яъни 1-5 ноябрь кунлари интернет тармоги оркали ахолини рўйхатга олиш (5 кун) тадбири ўтказилади, ушбу амалиёт деярли барча хорижий давлатларда кўлланилмокда. Бунинг натижасида вазирлик хамда идоралар, корхоналар, ташкилотларда ишлаётганлар, хорижий давлатларда ишлаётган ёки тахсил олаётган Ўзбекистон фукаролари ва интернетдан фойдалана оладиган бошка ахоли катлами интернет тармоғи оркали синов тарикасида ахолини рўйхатдан ўтказиш жараёнида катнашиши учун кулайлик яратилади
6-10 ноябрь кунлари интернет жахон ахборот тармоғи оркали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади (5 кун). 5 кун мобайнида интернет оркали ахоли рўйхатидан ўтганлар ичидан синов тарикасида ахолини рўйхатга олиш худудларига тегишлилари ажратиб олинади ва ушбу манзилларга рўйхатга олувчилар бормайди. 11-22 ноябрь кунлари ахолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юрган холда ахоли рўйхатга олинади (12 кун, фукаролик-хукукий тусдаги шартномага асосан), ушбу жараён синов тарикасида ахолини рўйхатга олишнинг энг мухим кульминацион даври хисобланади. Ушбу жараёнда рўйхатга олувчилар бириктирилган худуд бўйича уйма-уй юрган холда ахоли ўртасида сўров ўтказиш оркали рўйхатга олиш саволномаларини тўлдиради.Рўйхатга олиш жараёни тўлик коғоз шаклида амалга оширилади.23-25 ноябрь кунлари хар бир хисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади (3 кун), яъни рўйхатга олувчилар томонидан ахоли ўртасида сўров ўтказиш оркали уйма-уй юрган холда тўлдирилган саволнома шаклларига ишонч хосил килиш максадида хар бир рўйхатга олувчига бириктирилган худуднинг 10 фоизида танлама равишда назорат кузатуви амалга оширилади.
Бу бизга нима беради? Шу йил ноябрь ойида ўтказиладиган синов тарикасида ахолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш 2023 йил ноябрь ойида ўтказиладиган ахолини ялпи рўйхатга олиш тадбирининг халкаро талабларга мос ва сифатли ўтишини таъминлайди.
Синов тарикасида ахолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижалари, ташкилий режалар, амалга оширилган ишлар, олинган тажрибалар юртимизда 2023 йилда ўтказиладиган ахолини рўйхатга олишда мухим омил бўлиб хизмат килади, албатта
Туман хокимини биринчи ўринбосари
Ахолини рўйхатга олиш комиссияси раиси
ўринбосари: А.Мустафақулов
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi