ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2021-08-05 06:20:22 886
Мактаб таълими, баркамол авлод саводхонлиги ҳамма даврда ҳам долзарб бўлиб келган. Эртамиз эгаларининг истеъдодини юзага чиқариш, уларни пухта билим олишларини таъминлаш мақсадида тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда қишлоқ мактаблари фаолиятини ҳам модернизациялаштириш, таълим даргоҳларини замонавий қиёфада қайта таъмирлашдан тортиб, улар моддий-техник имкониятларини мустаҳкамлаш, талаб ва эҳтиёжга яраша зарур дарслик ва китоб фондини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман ҳокими қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 30- умумий ўрта таълим мактабида давом этаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Айтиш жоизки, бугунги кунда тумандаги барча таълим масканларида ички хоналарни пардозлаш, ўқув бинолари фасад қисмини рисоладагидек таъмирлаш, бўяш, ички хоналарни пардозлаш, ҳожатхоналарни замонавий кўринишга келтириш сингари жиҳатларга эътибор қаратилиб, масъуллар, таълим даргоҳлари раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi