Туман ҳокимининг Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули

×

 2021-08-03 16:05:19    515

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туман ҳокими С. Солиев бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқароларни навбатдаги қабулини ўтказди.

Қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот рахбарлари ва маъсуллар иштирок этдилар.

Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминланиш, ижтимоий ёрдам, уй-жой таъмири, ижтимоий ёрдамга мухтожлар учун белгиланган уй-жой олиш, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, моддий ёрдам, моддий ёрдам, боласи учун нафақа пулларини олиш, йўл, электр ва сув таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилиб, ечим топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида: жойларда фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг қандай амалга оширилаётганини баҳоловчи ўзига хос мезон ҳамдир. Жамиятда фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор ниҳоятда муҳим масаладир. Чунки фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги қанча юқори бўлса, жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган муаммолар шунча тез бартараф этилади. Шунинг учун ҳам фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, мансабдор шахсларга, фуқаролик жамияти институтлари вакилларига қилаётган мурожаатлари эътибордан четда қолмаслиги лозим.

Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab