ЧИННИГАРОН МФЙ ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2021-08-01 17:15:17 622
Давлатимиз раҳбари ҳар доим халқни рози қилиш, аҳоли муаммоларини юзакилик билан эмас, тизимли равишда ўрганиш, шу муаммоларни келтириб чиқараётган туб сабабларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан барча давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларга муҳим топшириқлар бериб келмоқда. Албатта, бу топшириқларни бажаришга ўта масъулият билан ёндошиш, мурожаатчиларга қуруқ ваъда бермасдан, ижрога кучли эътибор қаратиш ҳокимлик мутасаддиларининг биринчи ўриндаги вазифаси бўлмоқда. Жумладан, Риштон тумани ҳокими томонидан Халқ қабулхонаси биносида ва маҳаллалар кесимида ўтказилаётган ҳар кунги қабуллар жараёнида аниқланган барча муаммолар тезкорлик билан бартараф этиб келинмоқда. Бугун ана шундай сайёр қабуллардан 1-сектор ҳудудидаги Чиннигарон маҳалласида ташкил этилди. Сайёр қабул давоми туман ҳокими барча мурожаатларни эътибор билан тинглади ва бу муаммоларни бартараф этиш учун масъулларга топшириқ берди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi