Такрорий мурожаатлар муаллифлари билан сайёр қабул бўлиб ўтди

×

 2021-07-31 14:39:33    635

PDF yuklash
Chop etish


Президенти Ш. Мирзиёев томонидан "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари" га бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъмирлаш мақсадида бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Солиев  ва Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири С. Додобоевлар томонидан Қалайнав МФЙда қайта мурожаат қилган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда масалалари ечими борасида қайта-қайта эътирозлар билдираётган фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар туманлар ҳокими, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Такрорий мурожаатларнинг олдини олиш, фуқаролар мурожаатларини ҳал этишнинг таъсирчан чораларини кўриш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда 37 та фуқаролар қатнашиб, улардан 14 та мурожаатлар келиб тушди. Фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, қолган 6 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилиб қаноатлантирилди.

Шунингдек, фуқароларга сабабсиз, асоссиз қилинган мурожаатлар учун жавобгарлик белгиланганлиги, мурожаатнинг мақсади ва йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ваколатли органларга мурожаат қилиш бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий тавсиялар берилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 147 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab