БИР-БИРИ БИЛАН ИНОҚ ВА ҲАМЖИҲАТ МИЛЛАТЛАР

×

 2021-07-30 15:03:06    62

PDF yuklash
Chop etish


30 июль — «Халқлар дўстлиги куни» 


Маълумки, Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида 5. 02. 2021 йилдаги “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-972-сон Қонун маъқулланиб, 10 февраль куни ушбу Қонун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланганди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга олиб, ушбу санани Халқлар дўстлиги куни деб белгилаш таклиф этилган эди.

«Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунда халқимизга хос бағрикенглик ва азалий дўстлик ғоялари ифода топган. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилиб, 141 та миллий-маданий марказ ва 36 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда.

Бу мамлакатимизда инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг ўзига хос кўзгусидир. Бинобарин, Конституциямизнинг 8-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон халқини миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил қилади.

Ҳозирги кунда Риштон туманида 205 мингдан нафардан зиёд 15 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари якдил, аҳил бўлиб яшаётгани, ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатлари ҳамда эзгу мақсадлари рўёби учун тенг ва кенг имкониятлар яратиб берилгани алоҳида эътирофга ҳамда ибратга лойиқ.

Бугун Риштон туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлими ва туман Маданият бўлими ҳамда Баркамол авлод болалар мактаби билан ҳамкорликда  тумандаги "Ўзбек-Тожик дўстлик жамияти" марказида “30 июль - Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан "Ўзбекистон умумий уйимиз" шиори остида маънавий-маданий  тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги турли миллат вакиллари, мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, таниқли хонандалар ва  ёзувчи шоирлар иштирок этдилар.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси раҳбари  Д. Додобоева кириш сўзи билан очиб иштирокчиларни   "Халқаро дўстлик куни" билан муборакбод этди.

Шундан сўнг, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдурахмонов халқлар дўстлиги ҳақида гапирар экан, туманда 15 дан ортиқ миллат яшаётгани улар бир-бирлари билан иноқ ҳамжиҳат қолаверса, қуда–анда ришталарини боғлаб келаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Тадбирда хонанда, ёзувчи шоирлар ҳам тадбирдан илҳомланиб ўзлариниг дўстлик ҳақидаги ижодий шеър ва куй-қўшиқлари билан тадбир файзига файз қўшишди.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab