Қуйи Авазбой маҳалласидаги муаммолар ўрганилди

×

 2021-07-28 16:42:40    665

PDF yuklash
Chop etish



Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва тезликда бартараф этиш чораларини кўриш  кераклигини барча давлат идоралари масъулларига қатъий топшириқ қилиб қўйди.

Айтиш жоизки, бу борада Риштон тумани ҳокимлигида муаммоларни жойларга чиқиб ўрганиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, куни кеча туман ҳокими томонидан турли муаммолар бўйича кўплаб мурожаатлар билан чиқаётган фуқаролар учун алоҳида қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида Қуйи Авазбой маҳалласи фуқаролари ҳам иштирок этиб, маҳаллани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш юзасидан ишлар юзасидан мурожаат қилган эди. Бугун туман ҳокими шу маҳалла ташриф буюриб, маҳалладаги муаммоларни ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида аҳоли билан ҳам мулоқот қилиниб, уларнинг фикрлари, таклифлари ҳам тингланди. Аҳолининг таклифлари асосида ишларни жадал олиб бориш ҳақида тегишли масъулларга топшириқлар берилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab