Ҳуснидабону кутган кун
2021-07-27 17:20:14 545
Кўп йилдан буён анклав ҳудуд саналган Чўнғара маҳалласида истиқомат қилиб келаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган 2- гуруҳ ногирони Ҳуснидабону Султонова туман ҳокими билан учрашиб, унга миннатдорчилик изҳор этишни ният қилган эди. Кеча унинг нияти амалга ошди. Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев унинг хонадонига кириб борди. Шахсан туман ҳокимининг ўзи хонадонига кириб келиши Ҳуснидабону ва унинг оила аъзоларини беҳад қувонтирди.
Бир неча ой олдин 1-сектор раҳбари “Ёшлар дафтари”га киритилган 2- гуруҳ ногирони Ҳуснидабону Султонова ноутбук совға қилган эди. Бугун Ҳуснидабону ахборот технологиялари соҳасини мукаммал ўрганиб бормоқда. Туман ҳокими билан учрашувда Султоновалар оиласи кўрсатилган катта эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбари ҳамда вилоят, туман ҳокимларига ўз миннадорчиликларини билдиришди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi