Жанубий Кореянинг “Daedong” компанияси вакиллари Риштонда

×

 2021-07-27 14:58:57    489

PDF yuklash
Chop etish


Жанубий Кореянинг “Daedong” компанияси вакиллари Риштонда
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Жанубий Кореянинг “Daedong” компанияси Фарғонада культиваторлар ҳамда трактор ва комбайнлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.Вилоят ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо комплекси Жанубий Кореянинг “Daedong” компанияси билан вилоятимизда дастлабки босқичда культиватор (моторблок) ва кейинчалик трактор, комбайнлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шу муносабат билан ҳозирда “Daedong” компанияси ўзи ишлаб чиқарган DT100N культиватори ва икки нафар мутахассисини вилоятимиз салоҳиятини ўрганиш ҳамда ушбу лойиҳанинг аҳамияти борасида ички талабни ўрганиш учун Фарғонага юборган.Бугун Риштон туманида, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган учрашувда кореяликлар Бувайда Олтиариқ туманларидан ташриф буюрган фермер хўжалик раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги техникаси савдоси билан фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари билан суҳбат олиб бордилар. Музокара мобайнида “Daedong” компанияси фаолияти ва DT100N культиватори борасида қисқача маълумот берилиб, ушбу техникани амалда ишлатиб кўрсатилди.Ушбу турдаги культиватор, ер ҳайдаш, пушта олиш, дала ва боғ майдонларини суғориш, дорилаш ҳамда юк (одам ва буюмлар) ташишга мўлжалланган. Ушбу кўп функцияли культиватор йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Компания томонидан йиғилганлар фикрини билиш мақсадида тарқатилган сўровномалар тўлдирилди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab