Суфҳонжон Солиев: тозалик бор жойда файз, барака бўлади
2021-07-26 18:47:25 563
Риштон туманидаги 71 та маҳаллада 205 мингдан зиёд фуқаролар истиқомат қилишади. Уларнинг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини ошириш, кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой билан таъминлаш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Истиқлолимизнинг 30 йиллигини янада кўтаринкилик билан қаршилаш мақсадида туман ҳокими раҳнамолигида маҳаллаларда тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларни буталаш, шакл бериш, оқлаш, қуриган шоҳ шабаларни чопиш бир сўз билан айтадиган бўлсак шаҳарнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш кўркамлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Бу албатта ҳар бир фуқаронинг кайфиятига хушкайфият улашиб, бағридилини очади десак муболаға бўлмайди.Туман ҳокими маҳаллалардаги олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирар экан аҳолига тозалаш ишларини уюшқоқлик билан амалга ошираётганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирди.- "Кўча обод бўлса маҳалла обод бўлади, маҳалла обод бўлса шаҳар обод бўлади, тозалик бор жойда файз, барака бўлади" - дейди туман ҳокими фуқароларга руҳият бағишлаб.Туманимизнинг кўркамлашишига бефарқ бўлмай, ҳаммамиз бирдек ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi