БУГУНГИ СЕССИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2021-07-23 11:02:40    501

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди. Бугунги сессиямизда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туманимиздан вилоят Кенгашига сайланган депутатлар,  сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг тегишли ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Риштон тумани халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Риштон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, масалага дахлдор бўлган корхона, ташкилотлар раҳбарлари ва МФЙ раислари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими С. Солиев очди ва олиб борди.

27—сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

✔️1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентини 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ва аҳолига қилган Мурожаатномасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида белгиланган вазифаларни ижроси юзасидан туманимиз бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг ижроси бўйича 6 ой давомида амалга оширилган ишлар Ахбороти

✔️2-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6017-сонли Фармони ижроси юзасидан туманимизда  ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида утган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қўвватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Дастурининг 2021 йилни 6 ойи  давомидаги ижроси юзасидан Ахбороти

✔️3-масала: Туманда тадбиркорликни ривожлантириб янги иш ўринларини яратиш масаласида  инсвестициялар  киритиш, янги кичик саноат зоналар ташкил этиш ва мавжудларини фаолиятини янада самарали ташкил этиб бориш  борасида жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар Ахбороти

✔️4-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон қарори ижроси бўйича туманимиз ҳудудида дастурга киритлган “Ёйилма” ва “Янгийўл” маҳаллаларида ҳамда 12 та оғир ижтимоий тангликда бўлган “Қалайнав”, “Қошқайрон”, “Жаҳонобод”, “Сўхобод”, “Қайрағоч”, “Соғибкор”, “Меҳнатобод”, “Жалаер”,  “Чек жалаер”, “Пастки Булоқбоши”, “Оқтомир”, “Чўнғара” МФЙлар ҳудудларида   амалга оширилиши юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” да белгиланган вазифаларни  6 ойлик ижроси юзасидан Ахборот  ва келгусидаги  вазифалар 

✔️5-масала:  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 апрель кунги 250-сонли Қарори ижроси юзасидан туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар” лари доирасида жорий йилнинг 6 ойи давомида  амалга оширилган ишлар Ахбороти  ва келгусидаги вазифалар                        

✔️6-масала: Туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши  қарши курашиш, содир этилган жиноятларни фош этиш, жамоат ва аҳоли хавфсизилигини таъминлаш борасида жорий йилни 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар Ахбороти

✔️7-масала: 2021 йил 2-чорак маҳаллий бюджетнинг ижроси ҳисоботи ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми бўйича фойдаланиш йўналишларини белгилаш бўйича Ахборот                

✔️8-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги халқ қабулхонасининг 6 ойлик иш  фаолияти Ахбороти

✔️9-масала: Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Риштон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 6 ойлик иш фаолияти юзасидан Ахбороти

✔️10-масала: Туман Адлия бўлимининг 2021 йил 6 ойлик иш фаолияти юзасидан Ахбороти

✔️11-масала: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро Бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Риштон тумани бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари Ҳисоботи                                                                                        

✔️12-масала: Фарғона вилояти Халқ Таълими Бошқармасининг Риштон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори К. Маматқулова билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 4-банди тартибида бекор қилишга розилик беришлик тўғрисидаги  2021 йил 02 июль куни юборган 10/2397 сонли  хати муҳокамаси                         

✔️13-масала: Бошқа масалалар


????Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати




<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab