Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг МУРОЖААТИ

 2021-07-19 15:20:33    150

PDF yuklash
Chop etish



 Ҳурматли Риштонликлар, туманимиз меҳмонлари!

Барчамизга маълумки, бутун дунё бўйлаб коронавирус касаллиги кундан кун янада авж олмоқда. Жумладан, юртимизда ҳам сўнгги кунларда касалликка чалинганлар сони ортиб бормоқда. Бугунги синовли кунларда халқимиз бир тану бир жон бўлиб, дунё халқлари бошига келган ушбу касалликка сабр-матонат, ҳамжиҳатлик билан курашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПҚ-5182-сонли қарорига кўра, Қурбон ҳайитини карантин талабларига риоя қилинган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказиш борасида вазифалар белгиланди.

Қолаверса, карантин шароитини инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмасликни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг Фатвосига асосан “Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.” деб белгиланди.

 

Шунингдек, ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

 

Азиз ҳамюртлар!

Барчангизни белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраб қоламиз.

 

 



<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab