41 НАФАР ФУҚАРОЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2021-07-19 15:19:31 559
Юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масаласи давлат сиёсати даражасигача кўтарилган.
Шу мақсадда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жорий этилиб, аҳолини эҳтиёжманд, ишсиз, кам даромадли қатлами рўйхати шакллантирилди.
Риштон тумани ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлар томонидан “Маҳаллабай” ишни ташкил этиш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган фуқаро ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида манзилли ишлар ташкил этилмоқда.
Қурбон Ҳайити байрами арафасида Риштон туманида истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 41 нафар фуқароларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бирига бир донадан тикув машинаси топширилди.
Тикув машиналарни топшириш маросимида туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувваташ бўлими ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими фуқароларни байрам ва совғалар билан табриклаб, бугунги эътибор шунчаки совғагина эмас, балки оилаларнинг реал даромад манбаи бўлиб қолишига ишонч билдирди.
Ўз навбатида фуқаролар кўрсатилган бундай ғамхўрликлар учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi