Риштонлик Профессор туман ёшлари билан давра суҳбатида!

×

 2021-07-15 15:43:27    109

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ҳокимининг Инвестиция ва ташқи савдо бўйича  ўринбосари А. Жўрабоев ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари З. Умаровлар ҳамкорлигида туман ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар билан дарва суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбирда Америка Қўшма Штатлари Алабама универститети профессори Риштонлик ёш профессор Ҳасанжон Исомиддинов, туманимиздаги фаол иқтидорли ўқишга чанқоқ ёшлар қатнашишди.

Тадбир бошида ёш бўлишига қарамай, дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлардан бирида фаолият олиб бораётган Ҳ. Исомиддинов ўзи хақида қисқача тўхталиб, эришган натижалари ва мақсадлари ҳақида гапириб ўтди. Суҳбат давомида ёш профессор илм ўрганиш қанчалар зарур эканлиги келажак ёшлар қўлида эканлигини ҳаётий ва илмий фактлар билан келтириб ўтди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларга аниқ ва керакли жавоблар олдилар.

Энг асосийси тадбирнинг асосий қисми инглиз тилида бўлиб ўтди. Бу туманимиз ёшларининг интеллектуал потенциали юқори эканлигини кўрсатиб берди.

Ҳасанжон Исомиддинов ҳозирги кунда АҚШнинг Алабама универститетида профессор ўқитувчи бўлиб дарс бериб келмоқда. Албатта Ҳасанжон Исомиддиновнинг эришган  ютуқлари Риштон туманининг фахр ва ифтихоридир.    



<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab