НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ
2021-07-14 06:54:13 725
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули ўтказилди.Қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси, туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли ташкилот рахбарлари ва маъсуллар иштирок этдилар.Ўтказилган қабулда фуқаролар моддий - ижтимоий ёрдам, уй-жой таъмири, ижтимоий ёрдамга мухтожлар учун белгиланган уй-жой олиш, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, иш билан таъминланиш, боласи учун нафақа пулларини олиш, моддий ёрдам, йўл, электр ва сув таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi