ЕР МАЙДОНИ МАКТАБ ҚУРИШ УЧУН АЖРАТИБ БЕРИЛГАН

 2021-07-12 18:10:28    507

PDF yuklash
Chop etish


Фейсбук ижтимоий тармоғида эълон қилинган “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ СОЛИЕВ СУБХОНЖОН ЮҚОРИ АВАЗБОЙ АҲОЛИСИГА МАКТАБНИ ҚЎРИБ БЕРИНГ!!!» номли мурожаати юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Юқори Авазбой МФЙ Ёшлик кўчасида яшовчи фуқаролар бир неча ой олдин ушбу маҳалла учун ажаратилган футбол майдони ноқонуний тарзда эгалланиб, ҳажми кичрайиб бораётганидан норози бўлиб, ушбу ерга мактаб қуриб бериш юзасидан мурожаат этишганди. Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасига кўра, Риштон тумани ҳокими томонидан 0,50 гектар ер майдонини мактаб қуриш мақсадида туман Халқ таълими бўлимига ўтказиш учун 2021 йилнинг 19 апрель куни 525 - сонли қарори қабул қилинган. Ўз навбатида туман халқ таълими бўлими янги мактаб қуриш учун таклиф киритган.



<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab