“GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖ раҳбари хизмат сафаридан келгач масала ижобий ҳал этилади
2021-07-09 17:51:22 895
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Фарғона вилояти Риштон тумани Зоҳидон қишлоғи Мевазор кўчасидан мурожаат йўлламоқдамиз. 2021 йил май ойи бошида Тўда қишлоғида жойлашган “GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖдан ғишт олган эдим. Ғиштлар билан икки хонали уй тикладим. Уй томини ёпиш учун маблағ етишмагани сабабли озроқ кутишга тўғри келди. Аммо бир ҳафта ўтмасдан уй ғиштлари турган жойида тўкилиб кета бошлади. Бу ҳақда “GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖга хабар бердим. Ушбу МЧЖ раҳбари келиб кўриб, “бу ғиштларни қайтариб олиб кетиб, барча сарф-харажатларингизни қоплаб берамиз, фақат бирор жойга мурожаат қилмай туринг” деб ишонтириб кетди. Мана, икки ой ўтса-да, на раҳбаридан на бошқа иш юритувчиларидан хабар бор. Ҳолатга мутасаддилар эътибор қаратади деган умиддаман”, номли мурожаат юзасидан, туман ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонаси мутахассислари иштирокида ўрганишлар олиб борилди. Маълум бўлишича, “GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖ раҳбари ҳозир хизмат сафарида бўлиб турибди. Шу туфайли ушбу масалага у сафардан келгач, ойдинлик киритилади, вазият ижобий ечим топади, деган умиддамиз.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi