ҲОКИМ ВА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ УЧРАШУВИ
2021-07-09 16:28:46 777
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон тумани ҳокими С. Солиев профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг 3 нафарига янги замонавий моддий-техник воситалари тарқатди.
Туман ИИБ мажлислар залида бўлиб ўтган урашувда туманда жиноят ва ҳуқубузарликларни келтириб чиқарадиган омиллар, уларни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини оширишда профилактика инспекторларининг ўрни, масъулияти ҳақида сўз юритилди.
Туман ҳокими профилактика инспекторлари билан бевосита мулоқот қилар экан, уларнинг хизмат фаолиятини янада самарали олиб боришлари юзасидан муаммо ва таклифларини тинглади.
Шунингдек, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Учрашув давомида “маҳаллабай”, “оилабай”, “фуқаробай” ишлаш тизимини кенг жорий этишда профилактика инспекторларининг вазифаси келишиб олинди. Шунингдек, тумандаги профилактика инспекторларига қарордан келиб чиқадиган вазифалар, уларни ижро этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi