"ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ" БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-07-09 16:27:00    709

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабида "Ҳуқуқий ахборот куни" акцияси ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Дастлаб мутахассислар томонидан аҳолига бугунги кунда эҳтиёж юқори бўлган муҳим масала имтиёзли уй-жой сотиб олиш, имтиёзли кредит, ижтимоий ёрдам пуллари ва шу каби масалалар хусусида умумий тушунчалар берилди. 

Ҳуқуқий маслаҳатлар ҳар бир мурожаатчи учун индивидуал ёндашган ҳолда ташкил қилинди. Айрим масалалар жойида бартараф этилган бўлса, қолганлари бўйича ҳуқуқий маслаҳат, йўналиш ва тавсиялар берилди.

Акцияда туманнинг “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларга маслаҳатлар берилди.

Акция доирасида тадбиркорлик фаолияти йўналиши, оилавий низолар, меросни тақсимлаш ва расмийлаштириш, ер ажратиш, уй-жой олиш, ишга жойлашиш ва қўшимча даромад топиш, фуқаролик паспортини тиклаш, хотин-қизлар ва кам таъминланганлар учун имтиёзлар, касб-ҳунарга ўқиш, фарзандларининг ўқиши бўйича имтиёзлар, мерос ҳуқуқи, ишончнома расмийлаштириш, мулкка эгалик қилиш ва бошқа шу каби турли йўналишлардаги савол ва мурожаатлар юзасидан маслаҳатлар берилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab