FУРУР ВА ИФТИХОР РАМЗИ

 2021-07-02 06:54:14    449

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, юртимизнинг куч-қудрати ва салоҳияти ҳар жиҳатдан юксалиб бормоқда.

Ҳадемай, Истиқлолимизнинг 30 йилини кенг тантана қиламиз. Бу давр ичида диёримизда асрларга татигулик ишлар қилинди. Республикамизда демократик ҳуқуқий ислоҳотларни янада ривожлантириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳар бир юртдошимиздан мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашни талаб этади.

Мустақиллик — халқимизга озод ва фаровон ҳаёт, тинч-осуда турмуш, янги имкониятлар ва буюк келажак инъом этди. Эътиборлиси, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Ўзбекистон Республикасининг муқаддас давлат рамзлари — Байроқ, Герб, Мадҳия халқимизнинг шон-шавкати, маънавий-маданий мероси, миллий анъана ва қадриятлари, ор-номуси, ғурури, тарихий хотираси ва орзу-интилишларини ўзида мужассам этган.

Бундан роппа-роса 29 йил муқаддам - 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди. Мазкур Қонунда Давлат герби мустақиллигимиз рамзларидан бири экани ҳуқуқий асосда мустаҳкамлаб қўйилиши билан бирга, унинг қандай кўринишга эгалиги яққол ифодалаб берилди. Шу санадан эътиборан, Давлат герби тасвири мамлакатимиздаги барча давлат ва жамоат ташкилотлари биноларига ўрнатилди. Шунингдек, олий рамзимиз тасвири муҳрларда ва давлат идоралари сарварақларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролар паспортида ҳамда қонунда белгиланган бошқа ўринларда акс эттирилди.

Мамлакатимизда давлат рамзлари, шу жумладан, Давлат герби ҳам қонун билан муҳофаза қилинади. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонунда белгиланганидек, Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшаб турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.

Ўтган йилларда барча давлатимиз рамзлари қатори гербимиз ҳам ҳаётимиздан чуқур ўрин эгаллаб, юртдошларимиз учун ифтихор тимсолларидан бирига айланди. Зеро, Ватанимиз герби унинг ўзи каби азиз ва муқаддасдир.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab