БУГУНГИ СЕССИЯДА 12 ТА МАСАЛА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2021-06-30 12:06:45    471

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги  26-сессияси бўлиб ўтди.  Бугунги сессияга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туманимиздан вилоят Кенгашига сайланган депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг тегишли ўринбосарлари, масалага дахлдор бўлган корхона, ташкилотлар раҳбарлари ва МФЙ раислари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия аввалида  “Риштон” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати  Полвонова Марҳабо Расулжоновна   сессия котиби этиб сайланди.

Бугунги сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилган. Жумладан:

 1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ва аҳолига қилган Мурожаатномасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида белгиланган вазифаларни ижроси юзасидан туманимиз бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ни ижроси бўйича 5 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6017-сонли Фармони ижроси юзасидан туманимизда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қўвватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Дастурини 2021 йилни 5 ойи (жумладан май ойи давомида) давридаги ижроси

3-масала: Туманда тадбиркорликни ривожлантириб янги иш ўринларини яратиш масаласида инвестициялар киритиш, янги кичик саноат зоналар ташкил этиш ва мавжудларини фаолиятини янада самарали ташкил этиб бориш борасида жорий йилни май ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида

4-масала: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2021 йил 8 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 02-РА 1-6281-сонли йиғилиш баёнининг 10 3 бандида белгиланган “махаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалланинг тасдиқланган ривожланиш дастурини ижроси тўғрисида.

   5 масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон қарори ижроси бўйича туманимиз худудида дастурга киритлган “Ёйилма” ва “Янги йўл” маҳаллаларида ҳамда 12 та оғир ижтимоий ҳудуд тоифасига киритилган “Қалайнав”, “Қошқайрон”, “Жаҳонобод”, “Сухобод”, “Қайрағоч”, “Соҳибкор”, “Меҳнатобод”, “Жалаер”, “Чек - Жалаер”, “Пастки Булоқбоши”, “Оқтомир”, “Чўнғара” ва бошқа МФЙлар ҳудудларида  амалга оширилиши юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харита” да белгиланган вазифаларни 5 ойлик ижроси ва келгусидаги ва бошқа муаммоларини ҳал қилиб бериш билан уларни камбағаллик ҳолатидан чиқариш бўйича вазифалар муҳокамаси

     6-масала: “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар” лари рўйхатида турган фуқаролар ва оилаларнидаги  ишсизларни иш билан таъминлаш, оилада доимий даромад манбаини яратиш жорий йилни 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

    7-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ишлар

      8-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисда” ги ПФ-6012-сон Фармони билан тасдиқланган Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг ҳудудлар кесимида ижроси тўғрисида

     9-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сон қарори ижроси юзасидан тегишли ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар, жамот хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошиориш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш хамда уларни ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясига киритишни белгиланган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳволи тўғрисида

      10-масала: Халқ депутатлари туман Кенгашининг 09 апрель кунги 23 сессиясида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197 сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш сифатини яхшилаш тўғрисида” ги 100-сонли Қарорини 7 - банди (Риштон тумани “Минор” МФЙ ҳудудидаги 70-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш, туман ҳудудида ғайриқонуний тарзда фуқаролар томонидан эгаллаб олган ҳолда барпо этилган қурилмаларни бузиб ташлаш ва худди шундай қурилмаларни барпо этилишини олдини олиш буйича амалга оширган ишлшари) ижроси юзасидан Н.Ориповни ахбороти

      11 масала: 9-май “Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан 102 нафар фуқароларга 31 238 520 сумлик 6 хилдаги озиқ овқат маҳсулотлари харид қилиш учун 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан 52 нафар суннат туйи қилинган болаларга бир донадан жами 23 млн сўмлик велосипед харид қилиш учун “Темир дафтар” рўйхатида турганлардан 40 тасига 164 млн 500 минг сўмлик тикув машинаси харид қилиш, 10 млн. сўмга бир нафар фуқарони уйи таъмирлаш, бир нафар фуқарони даволаш учун 4 млн сўм бериш учун  “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан сарфланган жами 232 779 520 сўм маблағни тасдиқлаш ҳамда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган 80 та хонадонларни доимий даромад манбаига эга қилиш, шу билан моддий аҳволини яхшилаш мақсадида бир ойлик озуқаси билан 4000 дона хонаки товуқлар сотиб олиш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 140 млн сўм маблағ ажратилиши муҳокамаси   

12-масала: Бошқа масалалар

Кун тартибидаги биринчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи  ва ўн биринчи масалалар  бўйича туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича 1- ўринбосари А. Мустафоқуловнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи ва олтинчи масала  бўйича туман ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари З.Умаровнинг ахбороти тингланди. З. Умаровнинг ахборотидан сўнг иккинчи масаланинг иккинчи қисми яъни “...аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” бўйича ахборот бериш учун сўз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Мамадалиевга  берилди.  

Кун тартибдаги учинчи масала бўйича туман ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А. Жўрабоев ахборот берди.

Кун тартибидаги  олтинчи масала юзасидан “Аёллар дафтари” қисми ва еттинчи масаласи бўйича маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи 1-ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Тожибоева ахборот берди.

Кун тартибидаги саккизинчи масала  бўйича туман прокурори адлия катта маслаҳатчиси Ш.Турдалиевнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала  бўйича туман ИИБ бошлиғи З.Ғофуров ахборот берди.

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича ҳисобот  бериш учун сўз туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Н. Ориповга берилди.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалалар муҳокама этилди ва шу билан бугунги сессия якунига етди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab