“ЯНГИЛАНАЁТГАН ЖАМИЯТДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2021-06-25 22:18:47 557
Риштон туман ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти Риштон туман ЎСТК ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлими, 25-июнь куни “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” вакилларидан иборат таълим олаётган “ВС” тоифали №16 гуруҳ ўкувчиларини ҳозирги жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан таништириш, турли ижтимоий шароитларда ўз ўрнини туғри белгилаш масалалари бўйича машғулотдан ташқари вақтларда ҳозирги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан “Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ўрни” йўналиши бўйича “Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда мамлакат тараққиётига дахлдорлик туйғусини шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси раҳбари Д. Дадабоева, “Ватанпарвар” ташкилоти Риштон туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи Н. Амиров, “Риштон ҳақиқати” газетаси бўлим мудири Т. Носиров, Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А. Деҳқонов ҳамда Риштон туман ҳокимлиги Диний масалалар бўйича мутахассиси О. Мадаминовлар иштирок этишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi