ЖАМИЯТ РИВОЖИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ РОЛИ ВА ФАОЛЛИГИ
2021-06-23 08:53:07 617
Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 март куни ПҚ-5020-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир талай вазифалар белгиланган. Хусусан, Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилиши баробарида уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтиришга кўмаклашилади. Қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати оширилади. Турар-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланади. Уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига даҳлдор масалалар чуқур таҳлил қилинади, илғор тажрибалар асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.Хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш чоралари кўрилади. Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллалардаги “Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолияти мувофиқлаштирилиб, уларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлиги таъминланади, услубий-амалий кўмаклашилади.“Аёллар дафтари” билан манзилли ишланиб, мутасадди ташкилотлар, секторлар томонидан хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назорати амалга оширилади.Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси жойларга чиққан ҳолда ҳар бир хонадон ва маҳалла кесимида ишлар ташкил этилиши белгилаб қўйилди.
Абдумўмин НУРМАТОВ,
Риштон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi